Шахсий кабинет - Бу расмий сайтимизни махсус бўлими бўлиб унда банк мижозларига қуйидаги хизматлар кўрсатиш имкониятлари мавжуд:
- Бизнинг исталган филиалларимизда очилган мижоз хисобрақамлари бўйича маълумотлар олиш;
- Банк филиалларида очилган мижоз SmartVista, Visa пластик карточкалари хакида маълумотлар. Хисобрақамдаги айланмалар ва қолдиқлар ҳақида маълумотлар олиш;
- Мижознинг Банк филиалларига жорий ва олдин қўйган хозирда очиқ ёки ёпилган омонатлари бўйича батафсил маълумот. Омонат қолдиқлари, фоизлари тўғрисида маълумот;
- Мижознинг банкдан олган кредитлар тўғрисида батафсил маълумот, кредит тури, кредит лимити, мақсади. Кредит хисобрақамларидаги айланмалар, шу ойда тўланиши керак бўлган асосий қарз ва фоиз суммалари. Кредит тўлаш графиги.
Мижозларни ўз хисобрақамлари айланмалари, кўрсатилаётган банк хизматлари ҳақида батафсил маълумотларни бериш Шахсий кабинетни асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади.